

Яқинда "Бухоро" сафига қўшилган легионер ярим ҳимоячи Арсланмурат Аманов Туркманистон миллий терма жамоасига таклиф қилинди.
Унга кўра, Осиё Кубоги-2019 саралаш баҳслари доирасида бўлиб ўтадиган Баҳрайнга қарши учрашувда Аманов ҳам иштирок этади. Ўқув машғулот йиғин 19 мартдан 25 мартга қадар Дубайда ўтказилиши айтиб ўтилган. 27 март куни эса Туркманистон Баҳрайн билан ўйнайди.
"Бухоро" клубининг телеграмдаги расмий каналига обуна бўлинг ва жамоанинг энг сўнгги янгиликларидан бохабар бўлинг. КАНАЛГА ЎТИШ




