"Бухоро" "Динамо"га қарши тайёргарликни бошлади

Narzulla Saydullayev
6 авг 2015
2 август куни “Бухоро” жамоаси иккинчи давранинг илк учрашувини ўз майдонида ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувдан сўнг футболчиларга бир кун дам берилди. “Бухоро” футболчилари тикланиш машқларни олиб боришди.

Бугундан бошлаб жамоа бевосита 17-тур учрашувига тайёргарликни бошлаб юборди. Ҳаммага маълум-ки, 17-турни “Бухоро” сафарда Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 8 август куни бўлиб ўтади.

Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Гарчи улар “Бунёдкор”га мағлуб бўлишган бўлса-да, ўйин борасида эса айнан бухороликлар устунлик қилишди. Жамоа кўрсатган ўйинидан стадионга ташриф буюрган барча мухлисларнинг кўнгли тўлди десак муболаға бўлмайди. Мухлсиларимиз “Бухоро” футболчиларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, гулдурос қарсаклар билан ечиниш хонасига кузатишган эдилар. Бу ҳолат ҳар бир футболчининг шижоатига шижоат, кучига куч бағишлаши табиий. Кейингу учрашувда жамоамизга омад тилаб қоламиз.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com