UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 18:51РПЛ. "Акрон" Москвада "Динамо" меҳмони бўлмоқда, Эсанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  5 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  5 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  1 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди Янгиликлар

"Бухоро": Аккредитация жараёни бошланди

Теглар :  Бухоро
Янги мавсум бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Футбол мухлислари, жамоалар ва умуман футболга алоқадор ҳар бир шахс янги мавсумни интиқлик билан кутмоқда. Учрашувларни ёритиб борадиган ОАВ ҳам мавсум стартини интиқлик билан кутишмоқда. Футбол бу мамлакатимизда биринчи рақамли спорт тури саналади. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ўрни жуда катта.

“Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини кўплаб журналислар ёритиб боришларига ўрганиб қолганмиз. 2017 йилги мавсум давомида “Бухоро” жамоасининг уй учрашувларини ёритиб бориш учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганлигини маълум қиламиз.

Оммавий ахборот воситаларининг ўйинларни махсус секторда ёритиб бориш, журналистлар учун яратилган барча шароитлардан тўлақонли фойдаланишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида бевосита иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг бевосита майдон атрофида фаолият юритиш имконини берувчи махсус рухсатнома (бейджик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ:

1. Ўзи ишлаётган корхонадан “Бухоро” бош директори Нажмиддинов Амрилло Абдуллаевич номига хат (хатда аккредитация хужжати бериладиган ҳар бир ходимнинг тўлиқ исми шарифи, лавозими кўрсатилиши лозим).

2. 2 дона 3х4 ҳажмдаги фотосурат (электрон варианти тавсия этилади)

3. Паспорт нусхасини тақдим этишлари шарт.

Хужжатларни pfkbuxoro@mail.ru электрон почтасига ёки клубнинг ходимлар бўлимига тақдим этишларингиз мумкин бўлади.

Ҳужжатларни қабул қилиш 27 февралга қадар давом этади.

П.С: Янги мавсумдан эътиборан медиа трибунага кириш бейджиклари бўлмаган ҳар қандай шахсга тақиқланади!

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика