Бускетс "Эль-Класико"да ўйнаш бўйича рекордни янгилади

Aziz Tukhtamuradov
3 мар 2023
"Барселона" футболчиси Сержи Бускетс 46-маротаба "Эль-Класико"да иширок этди.

34 ёшли футболчи Испания кубоги доирасида "Реал"га қарши кечган баҳсни асосий таркибда бошлади. 

Бу орқали у Серхио Рамос ва Лионель Мессига тегишли рекордни янгилади. 

Энди айнан Бускетс "Реал" - "Барса" қарама-қаршилигида энг кўп майдонга тушган футболчи ҳисобланади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta