Бускетс "Барселона" сафидаги совринлар бўйича Иньеста билан тенглашиб олди

Omonjon To`xtamirzayev
15 май 2023
Ярим ҳимоячи Серхио Бускетс жорий мавсум охирида "Барселона"ни тарк этади.

"Барселона" 34-тур доирасида "Эспаньол"ни мағлуб этиб (4:2), муддатидан аввал Испания чемпионлигини расмийлаштирди.

Серхио Бускетс учун бу соврин клубдаги 32-си бўлди. Бу борада Бускетс собиқ жамоадоши Андрес Иньеста билан тенглашиб олди. Етакчи эса — Лионель Месси (35).

34 ёшли футболчи "Барса" билан 9 бор чемпион бўлди, 7 мартадан мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, 3 мартадан Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида зафар қучган.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo