UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Комо" "Рома"ни мағлуб этди, "Милан" эса муҳим ўйинда мағлубиятга учради  1 01:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Кучли жамоа ютди. Янги мураббий келди ва тактикамиз ўзгарди"  3 01:44Стипе Перица: "Мавсумни соврин ва учта ғалаба билан бошлаш ёқимли"  1 01:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" – "Пахтакор" 1:0  1 01:16Ислом Исмоилов: "Мен ҳақимдаги ноўрин фикрларга меҳнатим ва натижа билан жавоб бераман"  20 01:09"Нефтчи" Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби! Тақдирлаш маросимидан эксклюзив ГАЛЕРЕЯ  3 01:04Фарруҳ Сайфиев: "Фарғона халқи учун биринчи Суперкубок"  1 00:43Ўзбекистон Суперлигаси: 4-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди  1 00:10Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:2  5 23:55АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм"га қарши ўйиннинг 90-дақиқасида тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  24 23:03Мбаппе "Реал"нинг Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинида асосий таркибда майдонга тушмайди  16 22:51Камолиддин Тожиев: "Бугун бизнинг кунимиз эмас экан"  20 22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  80 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  2 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  231

Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди Янгиликлар

Бускетс "Барселона" сафидаги 700-учрашувини ўтказди

Фақат Месси ва Хавида ўйинлар сони уникидан кўпроқ.

"Барселона" ярим ҳимоячиси ва сардори Серхио Бускетс Испания Суперкубоги ярим финали доирасидаги "Реал Бетис"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. Бу испанияликнинг "кўк-анорранглилар" либосидаги 700-ўйини бўлди.

2008 йилдан буён "Барселона" сафида тўп тепаётган 34 ёшли Бускетс бундай кўрсаткичга эришган каталонияликлар тарихидаги учинчи футболчига айланди. 

"Кўк-анорранглилар"нинг амалдаги бош мураббийи Хави "Барселона" сафида 767 та ўйин ўтказган бўлса, Лионель Месси ҳисобида 778 та ўйин бор.

Бускетс 700 та ўйиннинг 465 тасини Испания чемпионатида, 129 тасини Чемпионлар Лигасида, 73 тасини Кубокда, 19 тасини Испания Суперкубогида, 6 тасини Европа Лигасида, 5 тасини клублар ўртасидаги ЖЧда, қолган 3 тасини эса Европа Суперкубогида ўтказган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика