“Бунёдкор”да футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди

Narzulla Saydullayev
10 фев 2018
“Бунёдкор” футбол клуби қароргоҳида Суперлига ҳакамлар назоратчиси Александр Попов ФИФАнинг янги ўйин қоидалари бўйича семинар ўтказди.

Ушбу семинарда “Бунёдкор” жамоаси мураббийлари ва футболчилари иштирок этди. Янги қоидаларга футболчиларни тайёрлаб бориш мақсадида ташкил этилган семинарда, Попов йиғилганларни футбол ўйинига киритилиш арафасида турган янги қоидалар билан батафсил таништирди.

Шунингдек, Попов турли ҳолатлар юзасидан футболчиларнинг фикрларини тинглаб, керакли тушунтиришларни бериб ўтди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com