“Бунёдкор”да фармакологияга эътибор

Narzulla Saydullayev
26 янв 2016
Хабарингиз бор, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси айни пайтда янги мавсумга БААда тайёргарлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби футболчиларга жисмоний юкламалар, тактик кўрсатмалар бериш билан бир қаторда, уларнинг дори-дармонлардан тўғри фойдаланиши борасида ҳам маълумотлар етказилди.

“Бунёдкор” ФК шифокори Алишер Арипов бугун БАА йиғини доирасида иштирок этаётган жамоа вакиллари учун “Футболчиларнинг дори-дармонлардан ўринли фойдаланиши” мавзусида семинар ўтказди.

Унда спортчиларга препарат ва витаминларни қай тартибда, фойдали ҳамда тўғри истеъмол қилиши борасида кенг тушунчалар берилди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com