

Бугун ЎФФ сунъий майдонида 3-ўрин учун ва финал учрашувлари ўтказилди.
Дастлаб "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари учинчи ўрин учун курашишди. Баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида омад қаршиликларга кулиб боқди - 5:4.
Финалда эса "Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари тўқнаш келишди. Бу ўйинда ҳам ғолибни пенальтилар серияси аниқлаб берди. "Қалдирғочлар" футбол лотереясида омадлироқ чиқиб мусобақа бош совринига эга бўлишди.
3-ўрин учун баҳс.
“Насаф” – “Локомотив” 1:1 (пенальтилар серияси 5:4)
Финал
“Бунёдкор-А” – “Пахтакор” 0:0 (пенальтилар серияси 3:1)


"Насаф" футболчилари





"Бунёдкор" жамоаси



