

Бугун "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказишди. "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда ўтган беллашувда ҳар иккала томон бош мураббийлари Вадим Абрамов ҳамда Рўзиқул Бердиев ёш тарбияланувчилар билан бирга кўрикда бўлиб турган футболчиларни синаб кўришди. Учрашувда қаршиликлар чап қанот ҳимоячиси Хуршид Мухторов 43-дақиқада жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, тошкентликлар сафида иккинчи бўлимда майдонга тушган Фарруҳ Икромов жавоб голига муаллифлик қилди.
“Бунёдкор” январь ойида БААда йиғин ўтказади
Ўртоқлик учрашуви
"Бунёдкор" - "Насаф" - 1:1
Голлар: Фарруҳ Икромов 77 - Хуршид Мухторов 43
























