UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  13 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  369 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  33 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди Янгиликлар

"Бунёдкор" Туркиядаги йиғинга 17 ёшга тўлмаган икки футболчини олиб кетди. "Қалдирғочлар" эртага Болгария клуби билан ўйнайди

Теглар :  Бунёдкор
Туркияда йиғин ўтказаётган "Бунёдкор" эртага назорат учрашуви ўтказади.

Рақиб сифатида Болгариянинг “Dobrudzha Dobrich” жамоаси танланган. Бош мураббий Иван Бубало январь ойида Тошкентдаги машғулотларда деярли 40 нафар футболчини кўздан кечирди. Анталия йиғинига 27 нафар ўйинчи олиб кетилди. Уларнинг орасида ҳали 17 ёшни қаршилаб улгурмаган ўсмирлар ҳам бор. Булар - Орзубек Турғунов ва Азизбек Тўлқинбеков. Аҳамиятлиси, уларнинг ҳар иккиси ҳам куни кеча Венгриянинг “Халадаш” жамоасига қарши ўтказилган назорат учрашувида асосий таркибда майдонга тушди. Шунингдек, 18 ёшли Оллоберган Каримов, 19 ёшли Наримонжон Аҳмаджонов ҳам асосий таркиб билан Туркияга йиғинига жўнаб кетган ва машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда.

Ёшларнинг иштиёқини тажриба билан уйғунлаштиришни мақсад қилган Иван Бубало бошчилигидаги мураббийлар штаби таркибни шакллантиришда тарбияланувчиларга алоҳида эътибор қаратган.

"Бунёдкор"нинг Анталия йиғинида иштирок этаётган футболчилар рўйхати: Сарвар Каримов, Жасур Умрзоқов, Билол Туплиев, Тоҳирбек Тўхтасинов, Оллоберган Каримов, Музаффар Олимжонов, Рустамхон Азимов, Суҳроб Иззатов, Расул Йўлдошев, Абдуфаттоҳ Фозилжонов, Орзубек Турғунов, Фарҳод Ўткиров, Усмонали Исмоналиев, Амир Тўрақулов, Азизбек Тўлқинбеков, Умидбек Султонов, Андрей Гулямов, Нажмиддин Нормуродов, Самир Желкович, Марин Любич, Тони Йович, Фрэйн Чирьяк, Момчило Расо, Наримонжон Аҳмаджонов, Темурхўжа Абдухолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика