“Бунёдкор” стадионига ОАВ вакилларининг кириш тартиби ўзгарди

Narzulla Saydullayev
24 сен 2015
Бугун олий лига 23-турини бошлаб берувчи “Бунёдкор” - “Сўғдиёна” учрашуви бўлиб ўтади.

Баҳс “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

“Бунёдкор” - “Сўғдиёна” учрашувини бевосита стадионда ёритиб бормоқчи бўлган ОАВ вакилларига шуни маълум қиламизки, “Бунёдкор” стадионига кириш тартиби бугунги баҳсдан бошлаб ўзгарди. Яъни, ОАВ ходимлари стадион худудига энди “Мирзо Улуғбек” метросидан чиқаверишдаги бош дарвозадан киришади. Матбуот вакиллари стадионга кириш назоратида ЎзПФЛ томонидан берилган аккредитация бейжикларини кўрсатишлари шарт.

“Бунёдкор” ФК матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com