"Бунёдкор" раҳбарияти Анвар Ғофуровга ишонч билдиришга қарор қилди, аммо...
27 мар 2024 12:38
Янгиликлар
"Бунёдкор" раҳбарияти Анвар Ғофуровга ишонч билдиришга қарор қилди, аммо...
3-турда "Навбаҳор"га қарши баҳсга "қалдирғочлар"ни ёш мураббий Анвар Ғофуров тайёрлади. "Бунёдкор" бу мураббий қўл остида чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган "Навбаҳор"га қарши ўйинда яхши ўйин намойиш эта олди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди.
Бундан ташқари ФИФА кунлари вақтида "қалдирғочлар" Москвада ЦСКАга қарши халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиб қайтишди. "Бунёдкор" "армиячилар"га қарши ўйинда ҳам муносиб ҳаракат қилди. Шу боис клуб раҳбарияти ёш мутахассисга ишонч билдиришга қарор қилди.
Анвар Ғофуров қўрқмасдан академиядан чиққан ёшларга имконият бермоқда ва жамоани янги ғалабалар сари етакламоқда.
Бироқ Анвар Ғофуровда ПРО лицензияси йўқлиги боис бир неча йилдан буён "Бунёдкор" академиясида ишлаб келаётган тажрибали Сергей Ильясович Арсланов расман бош мураббий бўлади. У ўтган йил "Сурхон"да ишлаган Сергей Сергеевич Арслановнинг отаси.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар