“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади

Aslanov Jasurbek
9 май 2019
Биласиз, жорий йилдан эътиборан Профессионал футбол лигаси клублар уй стадионлари майдони яхши ҳолатда бўлишига жуда жиддий эътибор қатармоқда.

Натижада мавсум бошидан буён қатор стадионлар майсаси янгиланди.

10-12 май кунлари Суперлига жамоалари 8-тур доирасидаги учрашувларни ўтказишади.

Тур доирасида “Бунёдкор” “Қўқон-1912” билан баҳс олиб боради. Айни пайтда “Миллий” стадион майдони ҳолатини яхшилаш жараёни бўйича сўнги босқичдаги ишлар амалга оширилаётгани сабаб “Бунёдкор” клуби “Қўқон-1912” жамоасини ТТЙМИ стадионида қабул қилиш бўйича ПФЛга мурожаат қилди. 

Шу тариқа “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви 12 май, якшанба куни соат 17:15да ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: pfl.uz