UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Лига 1. "Ланс" ва Ҳусанов Парижда ПСЖ меҳмони бўлмоқда, ҳисоб 4-дақиқадаёқ очилди (онлайн ҳисоб)  14 20:34"Ювентус" тўрт футболчига қизиқиш билдирмоқда, улар орасида ПСЖ аъзоси ҳам бор  0 19:37"Локомотив" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  0 19:27АПЛ. "Арсенал" мағлубиятга учради  6 19:25Денис Коростиченко: "Кетма-кет иккинчи ўйинда бир хил хато туфайли гол ўтказиб юборяпмиз"  0 19:18"Ливерпуль" - "Брайтон", "Борнмут" - "Манчестер Сити" учрашувлари учун асосий таркиблар эълон қилинди  6 19:16Суперлига. "Динамо" супер ва автоголлар эвазига "Қизилқум"ни мағлуб этди  9 18:39Сергей Лушчан: "Футболчи индивидуал хатога йўл қўйяптими, демак унинг маҳорати бўйича саволлар бор. Мақсадлар масаласи бўйича муваффақиятсиз мавсум бўлгани аниқ"  5 17:28U19 чемпионати. "Пахтакор" 3 дақиқада киритилган 2та гол эвазига чемпион бўлди  8 17:11Суперлига. "Олимпик" - "Навбаҳор" 1:2  0 16:54Суперлига. Жамшид Болтабоевнинг дубли "Навбаҳор"га "Олимпик" устидан ғалаба келтирди  11 16:33Эшитдик-да! "Истиқлол" - "Пахтакор" ўйини нейтрал давлатда эмас Эронда бўлади  4 16:26"Қизилқум" - "Динамо". Асосий таркиблар билан танишинг  0 16:04Акмал Мозговой: "Чемпион бўлишимизга ишонмаганларга: биз буни уддаладик ва қолгани муҳим эмас"  13 16:03Лионель Месси келажакда мураббий бўладими?  3

"Бунёдкор" қўл билан ўйиндан сўнг гол урди, "Андижон" футболчисини четлатиш мумкин эмасди". Россиялик собиқ ҳакам Суперлиганинг 22-туридаги вазиятларни таҳлил қилди Янгиликлар

"Бунёдкор" қўл билан ўйиндан сўнг гол урди, "Андижон" футболчисини четлатиш мумкин эмасди". Россиялик собиқ ҳакам Суперлиганинг 22-туридаги вазиятларни таҳлил қилди

Экспертимиз ҳакамларнинг барча баҳсли қарорларини таҳлил қилди.

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!") Суперлиганинг 22-тур ўйинларидаги баҳсли ҳакамлик қарорларини таҳлил қилди.


✅ "Металлург" - "Бухоро"

VIDEO

Ҳакамнинг ўйинни давом эттириш қарорига қўшиламан: оёқлардаги сезилмас контакт "Металлург" ҳужумчисининг ҳаракатларига таъсир қилмади, у дарвоза томон зарба берди. Иккинчидан, бу контактнинг ташаббускори ҳужумчининг ўзи эди: айнан у оёқ ҳаракатларини "Бухоро" ҳимоячиси томон йўналтирди.


✅ "Металлург" - "Бухоро"

VIDEO

Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин: "Металлург" ўйинчиси катта тезлик билан яккакурашга киришмоқда ва бу билан рақибга жароҳат етказиш хавфи билан оёқнинг ҳимояланмаган қисмига тишлари билан тушди. Бу қизил карточка учун асосий сабабдир. Аммо, ҳакам сариқ кўрсатилса, бу ҳолатда VAR вазиятга аралашмаслиги мумкин эди. Сариқ карточка учун эса бу тасодифий бўлгани ва оёқ оғирликда бўлгани айтиларди.


❌ "Металлург" - "Бухоро"

VIDEO

Ҳакам таркибларни тенглаштиришга қарор қилганга ўхшайди. Қизил карточка учун асос кўрмаяпман: ҳа, "Бухоро" ўйинчиси тартибсиз ўйнади, тўпни чалқанча услубда тепишга уриниб эҳтиётсиз ҳаракат қилди. Аммо, у рақиб юзига бутсаларнинг юмшоқ қисми билан тушмоқда. УЕФА ва ФИФА илмий материалларида ҳаттоки юзга тишлар билан тушиш ҳолатлари бор ва бу барибир кўпроқ сариқ карточка сифатида баҳоланади (фақатгина ўта кучли зарба бўлмаган тақдирда). Менимча, бу стандарт сариқ карточка. Ҳакам "Бухоро" ўйинчисини четлатиб хатога йўл қўйди.


✅ "Металлург" - "Бухоро"

VIDEO

Бош ҳакамнинг тўғри, тезкор ва аниқ қарори. Тўп "Бухоро" ҳимоячисининг туширилган қўлига тегди. Карточкасиз пенальти - тўғри қарор.


✅ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

Қоиданинг жиддий бузилиши юзасидан VAR'нинг тўғри аралашуви. "Бунёдкор" ўйинчиси тўп учун курашга муваффақиятсиз киришмоқда, унга ўйнашга улгурмаяпти ва тўғри оёқ билан тушмоқда, тишлар билан тўпиққа ва ҳатто ундан ҳам юқорига (бу муҳим). Шунингдек, тегиш жойи таянч оёққа бўлгани ҳам муҳим. Қоидани бузган ўйинчининг оёғи ҳам таянч сифатида эди, аниқроғи икки футболчининг ҳам бор оғирлиги ўша контакт жойида эди, бу эса футболчининг жароҳатига олиб келиши мумкин. Қизил карточка тўғри кўрсатилди.


✅ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

"Бунёдкор" дарвозабони тўпга биринчи бўлиб улгурмоқда ва унга қарши қўполлик ишлатилмоқда, одатий фол. Қоида бўйича, бундай контактлар шунчаки карточкасиз оддий фол сифатида баҳоланади. "Олимпик" ўйинчиси томонидан ўзгача қўполликни кўрмаяпман.


❌ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

Афсуски "Олимпик" ўйинчиси ҳакамни алдай олди. Ҳа, шубҳасиз тегиниш бўлди, аммо у шунчалик енгил-ки, бир сониядан сўнг ўйинчи "ижро этгандагидек" эмас. Идеал қарор - ҳужумчини симуляция учун сариқ карточка билан жазолаш. Пенальти хато белгиланди.


✅❌ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

Бу ерда ҳам "Олимпик" ўйинчисининг ҳакамни алдашга уриниши ўйиннинг давом эттирилиши билан якунланди. Ҳакамнинг бундай вазиятларни ўтказиб юборгани ва ўйинчиларнинг пенальти ишлаш учун йиқилишга ундагани жуда ёмон. Биринчи вазиятда сариқ карточка берган бўлардим, шу сабаб иккинчи йиқилиш ҳам бўлмасди.


✅ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

Қўл пастда, табиий ҳолатда. "Олимпик" ўйинчиси ҳатто уни белига олишга ҳам уринмоқда. Албатта, бу ерда ўйинни давом эттириш керак эди ва ҳакам буни қилди.


❌ "Олимпик" - "Бунёдкор"

VIDEO

VAR'нинг ўйинга аралашмагани жуда ғалати, сабаби "Бунёдкор" футболчиси гол уришидан олдин тўпни қўли билан ўйнади. Эслатиб ўтаман, гол уришдан олдин тўп билан ҳар қандай тегиниш мудофаа фойдасига жарима зарбаси билан ҳисобланади. Ҳатто қўл табиий ҳолатда турганда ҳам голни бекор қилиш талаб этиларди. Ҳакамлар бригадаси томонидан қўпол хато ва бу биринчи навбатда VAR'да ишлаганларга тегишли.


? "Сўғдиёна" - "Андижон"

VIDEO

Афсуски, аниқ баҳо берадиган такрорий вазият йўқ. Аммо, ҳакам очиқ позицияда, вазият ёнида, шу сабаби бундай позицияда унга ишонмаслик учун сабаб кўрмаяпман.


❌ "Сўғдиёна" - "Андижон"

VIDEO

Чегаравий вазият. Ҳакам ўрнида бўлганимда бундай вазиятда "Сўғдиёна" ўйинчиси учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатмаган бўлардим. Ҳа, оёқ билан ташланиш бўлди, аммо тегиш унчалик қўпол эмас. Иккинчи сариқ карточка ҳамма учун тушунарли ва барча учун аён бўлиши керак. Балки, ҳакам позициясидан фол жиддийроқ кўрингандир. Катта эҳтимол билан ЎзФҲМ ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайди, сабаби иккинчи сариқ карточка учун айрим асослар бор. Аммо, олдинроқ айтганимдек, иккинчи сариқ карточкалар жамоатчиликка кўпроқ аниқроқ қоидабузарликлар учун керак.


❌ "Сўғдиёна" - "Андижон"

VIDEO

Мен учун VAR'нинг жуда ғалати аралашуви. "Андижон" ўйинчиси эҳтиётсиз фол содир этмоқда: тўпга тишлари билан интилмоқда ва рақибга жароҳат етказиши мумкин. Аммо, у тўпга ўйнамоқда, оёғи билан рақибга тўғри тегмаяпти. Оёқ билан ташланиш "сирпанувчи", "Андижон" ўйинчиси рақиб томонга тўғри йўналтирмаган ҳолда ўз оёқларии назорат қилмоқда. Тўғри қарор - сариқ карточка. VAR ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай вазиятларга аралашмаслиги керак. Қизил карточка хатолик билан кўрсатилди.


? "Согдиана" - "Андижан"

VIDEO

Бошқа трибунадан олинган лавҳасиз ҳеч нарса деб бўлмайди: тўп "Андижон"нинг бир-бирини ёпиб олган футболчисига тегмоқда. Қўллардан бири табиий ҳолатда. Иккинчи қўлнинг қаердалиги эса номаълум. Бу ҳақида биринчи марта ёзмаяпман: ЎзФҲМ вазиятларни яхши баҳолаши учун VAR'га стадионнинг турли қисмларидан кўпроқ камералар керак. Бундай сурат билан VAR ҳам ҳакамлар бўлими раҳбарияти ҳам тўғри қарор чиқара олмайди.


✅ "Нефтчи" - "Сурхон"

VIDEO

Одатий яккакурашга ўхшайди: "Сурхон" ўйинчиси дарвоза томон зарба бермоқда, "Нефтчи" ҳимоячиси эса зарбани блокламоқда. Яхши ўйин вазияти, ҳакам уни давом эттириб тўғри қилди.


✅ "Нефтчи" - "Сурхон"

VIDEO

Вазиятнинг биринчи қисмида "Сурхон" футболчиси томонидан тўпга тоза ўйинни кўриш мумкин. Кейин эса ҳавода тўқнашув бор, аммо мен буни юқоридаги курашларда доим бўладиган, жумладан жарима майдончасида бўладиган ўйин вазияти деб атаган бўлардим. Ҳакам икки ҳолатда ҳам ўйинни давом эттириб тўғри қарор қабул қилди.


✅ "Нефтчи" - "Сурхон"

VIDEO

VAR иши нуқтаи назаридан жуда қизиқарли вазият. Бош ҳакам аввалига "Сурхон" ўйинчиси томонидан қоидабузарлик бор дея жарима зарбаси белгилади, VAR буни кўрди ва фол жарима майдончаси ичида бўлганини тушунди ва ҳакам "Нефтчи" фойдасига пенальти белгилаши керак эди. Агар VAR фолга қўшилган бўлса, унда шунчаки фол жарима майдончаси ичида содир бўлганини хабар қилиши керак. Аммо, VAR қўли билан рақибга теккан ҳолда "Нефтчи" ўйинчиси биринчи бўлиб фол содир этганини тўғри аниқламоқда. Шу сабаб ҳакам пенальти белгиламаслик учун мониторга таклиф этилди. VAR ёрдамчилари томонидан ақлли иш.


❌ "Нефтчи" - "Сурхон"

VIDEO

Албатта, иккинчи футболчи ҳам сариқ карточкадан олиши керак эди. Нега "Нефтчи" ҳимоячисининг ҳаракатларини ҳакам инобатга олмаганини тушунмадим.


Шундай экан, Суперлига ҳакамлар 18 баҳсли вазиятда 7та хатога йўл қўйишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика