"Бунёдкор" - "Қизилқум". Тошкентдаги ўйинларда "қалдирғочлар" устун

Iskandarov Abdulaziz
10 авг 2022
Бугун Суперлиганинг 15-тур баҳсларига старт берилади.

Иккинчи даврани мағлубият билан бошлаган икки жамоалар "Бунёдкор" ва "Қизилқум" Тошкентда ўзаро тўқнаш келишади. 

Пойтахтда кечган 15та учрашувнинг 12тасида "қалдирғочлар" устун келган бўлса, томонлар 2 бор муроса кўчасини танлашган. Навоийликлар "Бунёдкор" устидан меҳмондаги ягона ва тарихий ғалабасини 2017 йил қўлга киритган. Виктор Карпенко шогирдлари рақиб дарвозасига 30 бор йўл топган, ўз дарвозаларидан 7та тўп олиб чиққан. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia