“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувида ишламоқчи бўлган ОАВ вакиллари диққатига!

Narzulla Saydullayev
27 апр 2016
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 29 апрель куни олий лига 7-тури доирасида амалдаги чемпион “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.

Учрашув “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.

Ушбу учрашувни бевосита стадиондан ёритиб боришни истаган ОАВ вакиллари “Бунёдкор” матбуот хизматининг – media@fcbunyodkor.com электрон манзилига хабар қилишларини сўралади. Журналистларни рўйхатга олиш 29 апрель куни соат 12:00га қадар давом этади.

“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига фақатгина “Бунёдкор” матбуот хизматига хабар юборган ва ЎзПФЛ аккредитациясига эга бўлган ОАВ вакиллари рўйхат асосида киритилади.

Қўшимча маълумотларни “Бунёдкор” матбуот хизматидан олишингиз мумкин. Телефон: +998 71 230 40 59


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com