UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  529 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  3 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди? Янгиликлар

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви шубҳага сабаб бўлмоқда. Хўш, ўйин натижасига ташқи таъсир бўлганмиди?

Суперлиганинг ўтган турида "Навбаҳор" сафарда "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришди.

Учрашув 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига якунланди. Эътиборли томони 5 та голнинг барчасини меҳмонлар танаффусгача уриб бўлишганди.

Бундай натижа таҳририятимизга шубҳали туюлди. Натижада, саволларимизга жавоб олиш мақсадида биз Championat.Asia"нинг келишилган ўйинлар бўйича экспертига мурожаат қилдик.


⚡️ Уилсон Раж Перумал: "ОКМК - "Қизилқум" учрашувидан шубҳам бор"         

1994 йилги шов-шувли финал сохталаштирилганди. Ўша ўйинга Абдураимовнинг қандай алоқаси бор? Перумал ва футболчининг ўзи жавоб берди         

⚡️ Уилсон Раж Перумал: "Сурхон" - "Динамо" учрашувига ғайритабиий катта миқдорда пул тикилган"         

Келишилган ўйинлар тизими қандай ишлайди? Ундаги найранглар. Махарадзе "Локо"да ёлғизмиди? Келишилган ўйинлар қироли Раж Перумал билан катта интервью (тўлиқ)        



Олдиндан айтиб қўямиз: биз фақатгина эксперт сўзларини келтиряпмиз. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.


Эксперт нутқи:

"Кўплаб футболчилар, "контора" учун нимадир қилишлари керак бўлган паллаларда, тана ҳаракатларини яшира олмайдилар. Ушбу ҳаракатлар орқали улар атайин курашга кираётгани ёки оддий вазиятларда тўпни йўқотганини билиш мумкин. Бу учрашувда ҳам ҳимоячилар шунчаки роль ўйнаб беришди ва ҳужумчиларга қаршилик қилишмади. Жарима майдончаси ичида бирор марта ҳимояланаётган футболчилар тўп учун чинакамига куршага кирмади, "подкат" ташлаб рақибдан тўпни олиб қўйиш ёки уни майдондан чиқариб юборишга ҳаракат қилмади. Ҳимоячилар ўтказиб юборилган голларда шунчаки бир-бирларини айбладилар.

Рақиб ўйлаб танланган – кўп гол уриши мумкин бўлган жамоа. Мағлуб бўлган жамоа футболчиларини бундай натижа учун койишган деб ўйламайман. Беттинг бўйича расмий манбалардаги маълумотга қарайдиган бўлсак, коэффициентлар ўзгариши аномал тарзда юз берганини кўриш мумкин.

Бу учрашувга "тикилган пулларнинг" энг катта қисми "Бошқа натижа"га бўлган. Бу ҳолатда ўйин натижалари биз кўп учратадиганлардан танланади. Аксарият учрашувлар 0:0 - 3:3 оралиғида якунланади. "Бошқа натижа"га коэффициент бу баҳсда 93 эди. 5:1 ҳисоби эса айнан "бошқа натижа" ҳисобланади.

Биринчи бўлимдаёқ 5 та гол ўтказиб юборган жамоа ҳақидаги маълумотлардан келиб чиқиб ("Бунёдкор" бу тургача 9 ўйинда 6 та гол ўтказиб юборганди - таҳририят), тахмин қилиш мумкинки, натижага сунъий таъсир бўлган. Устига-устак 5 та гол биринчи бўлимдаёқ ўтказиб юборилган – бунинг коэффициенти янада каттароқ бўлади. Бу учрашувда биринчи бўлимда "Бошқа натижа" (4 та гол) ва бутун ўйинда (5 та гол)га пуллар тикилган.

Эксперт хулосаси: ўйин натижасига ташқаридан сунъий таъсир кўрсатилган.

Championat.asia: Биз фақатгина эксперт сўзларини келтирдик. Бу ўйин натижаси бўйича сайтнинг расмий муносабати эмас.

Рейтинг: +22   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика