"Бунёдкор" клуби собиқ ходими: "Роналду Тошкентга келганида "Жар" стадиони дарвозаси синиб кетганди"
02 фев 11:27
Янгиликлар
"Бунёдкор" клуби собиқ ходими: "Роналду Тошкентга келганида "Жар" стадиони дарвозаси синиб кетганди"
Ўз вақтида "Бунёдкор" клубида матбуот котиби сифатида ишлаган Аброр Имомхўжаев ҳамкасбларимизга интервью берди.
Ушбу интервью чоғида Криштиану Роналдунинг 2009 йил 22 декабрь куни Ўзбекистонга келгани ёдга олинди.
"Роналдунинг Тошкентга келиши жуда катта шов-шувга сабаб бўлганди. Бир йил аввал Месси келганида бунчалик шов-шув бўлмаганди. Роналду келганида одамлар оқимининг кўплигидан "Жар" стадионининг қалин темир дарвозаларидан бири синиб ҳам кетганди. Стадионга 9000 одам сиғарди, лекин тахминан 14 минг одам кирганди ўшанда стадионга. Уларнинг орасида қизлар ҳам кўпчиликни ташкил қилганди. Хавфсизлик ходимлари ҳам одам кўплиги учун ўша куни жуда ҳам қаттиқ ишлашганди", - деди Аброр Имомхўжаев интервьюда.
Тўлиқ интервьюни қуйида томоша қилиш мумкин.
Фикрлар