"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди

Alisher
12 янв 2025
Дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов ва ярим ҳимоячи Сардор Абдунабиев 2025 йилги мавсумни "Бунёдкор"да ўтказади.

Абдумавлон Абдужалилов ва Сардор Абдунабиев 2025 йилги мавсумда "Бунёдкор" либосини кияди. Абдумавлон 2019-2020 йилги мавсумларда ҳам клуб шарафини ҳимоя қилган, дарвозабон тўрт йиллик танаффусдан кейин яна "қалдирғочлар" сафига қайтмоқда. 2024 йилда 5та гол уришга эришган вингер Сардор Абдунабиев ҳам "Бунёдкор" либосини кияди.


АБДУМАВЛОН АБДУЖАЛИЛОВ

Туғилган санаси: 22.12.1994

Амплуаси: дарвозабон

Бўйи: 184 см

Охирги жамоаси: "Локомотив" (Тошкент)


САРДОР АБДУНАБИЕВ

Туғилган санаси: 10.02.1999

Амплуаси: ярим ҳимоячи, вингер

Бўйи: 181 см

Охирги жамоаси: "Локомотив" (Тошкент)


AlisherМуаллиф
Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати