UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  1 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  81 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди Янгиликлар

“Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев клуб академиясини янада ривожлантириш бўйича топшириқлар берди

Клуб доим раҳбарият эътиборида.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев клуб академиясида бугунги кунда ёш футболчилар учун мавжуд шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида, 29 апрель куни жамоа қароргоҳига ташриф буюрди. Куннинг иккинчи қисмига тўғри келган ушбу тадбир икки қисмдан иборат бўлди.

 



Клуб президенти, даставвал, Суперлиганинг 6-туридаги “Олимпик” билан учрашувга тайёргарлик кўраётган асосий жамоа аъзолари билан учрашди.

- Биринчи навбатда, барчангизни ва умуман бутун халқимизни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман! Барчангизга соғлик, оилангизга тинчлик-тотувлик тилайман!

Мана, мавсумнинг дастлабки икки ойи ортда қолди. Жамоамиз ёш бўлишига қарамасдан, Суперлигада муносиб қатнашиб келмоқда. Академиямиздан етишиб чиқишган бир қанча ёш футболчилар ижросидаги дадил ўйинлар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Асосийси, жамоада жипслик бор. Бу мени хурсанд қилмоқда. Бироқ натижалар янада яхши кўриниш олиши учун, биз футболчи-мураббийларимизга бундан-да кенгроқ ва қулай шароитлар яратиб беришимиз даркор. Ўйлайманки, жамоада ҳозирда муаммолар йўқ. Агар бўлса, бемалол муҳокама қилишимиз мумкин. Мен сизлар билан шунчаки кўришгани келганим йўқ. Мабодо ишга тўсқинлик қилаётган баъзи муаммолар бўлса, уларни бартараф этиш ечимларини кўриб чиқамиз, - деди асосий жамоа билан учрашув вақтида Меҳриддин Абдуллаев.



Шундан сўнг бош мураббий Шуҳрат Мақсудов ва жамоа сардори Давронжон Эргашев сўз олишди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан уларга барча шароитлар ўз вақтида муҳайё этиб берилаётганини, клубда ҳеч қандай муаммо йўқлигини таъкидлашди. 



Клуб бош директори Улуғбек Мирзаевга мавжуд шароитларни яна бир бор кўздан кечириб чиқиб, уларни янада яхшилаш бўйича вазифа берилди. 

- Меҳриддин Раззоқович, аввало, бизни ҳар вақт яқиндан қўллаб-қувватлаб турганингиз учун Сизга катта раҳмат айтамиз. Албатта, иш унумимизни янада оширамиз. Олдимизда турган барча масалаларни ижобий ҳал қилиб, юклатилган вазифа ва талаб этиладиган натижаларга эришиш учун жамоамиз борки имкониятларни ишга солади, - дея, ўз фикрларини ифода этди Мирзаев. 

- Клубнинг энг катта раҳбари биз билан олдинлари бу даражада кўришмасди. Меҳриддин Раззоқович, ҳозирда Сиз бизнинг аҳволимиздан, жамоа билан юзма-юз учрашиб, бевосита суҳбатлашиб, мунтазам тарзда хабар олиб турибсиз. Бу ҳол бизга янада қўшимча куч бермоқда, футболчиларнинг ғайрат-шижоатини янада оширмоқда. Бу учун биз ҳаммамиз Сиздан жудаям миннатдормиз, - деб, қўшимча қилди асосий дарвозабон Суҳроб Султонов.


Клуб президенти ташрифининг иккинчи қисми “Бунёдкор” академиясидаги шароитларни ўрганишга қаратилди. Меҳриддин Абдуллаев ёш чарм тўп иқтидорлари учун академияда мавжуд барча имкониятлар билан танишди. Ҳар бир объект – ётоқхона, ўқув хоналари, спорт ва тренажёр заллари, ошхона, тиббий марказ, бассейн ва бошқа иншоотларни кўздан кечирди. Ётоқхонада истиқомат қилаётган ёш ўйинчиларимиз билан бевосита суҳбатда бўлди. Ёрқин келажакка интилиб, улар тинимсиз меҳнат қилишлари зарурлигини айтди. Бу борада ўсмирларимизга ўзининг эзгу тилакларини билдирди.

Тез кунларда мавжуд шароитларни янада яхшилаш, аниқ амалий ишлар орқали спортчиларнинг бемалол ва эмин-эркин машғулот ўтказишлари, таълим олишлари, истиқомат қилишлари учун бўлган ҳамда бошқа маиший шарт-шароитларни ҳозиргидан-да юқори савияга кўтариш зарурлиги бўйича клуб раҳбариятига қатор топшириқлар берди. 


- Биз энг катта урғуни доимо ёшларни тарбиялашга беришимиз лозим. Бу, биринчи галда, бутун мамлакатимиз, ҳукуматимиз сиёсати. Давлатимиз раҳбари бугунги кунда энг катта эътиборни ёшлар таълим-тарбиясига қаратмоқда. Ёшлар бизнинг эртанги кунимиз. Шу боис ҳамиша академия ҳақида қайғуришимиз керак. Агар иш яхши ҳамда замонавий талаблар даражасида олиб борилса, “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиларини яқин орада Европа майдонларида кўришимиз ҳеч гап эмас. Ушбу тамойилни ҳар доим устувор ҳисоблашимиз лозим. Ва бу тўғри йўл, ишонч билан айтаманки, келгусида албатта ўз мевасини беради, - деди ташриф сўнггида “Бунёдкор” ФК президенти Меҳриддин Абдуллаев.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика