"Бунёдкор" билан ўйинда "Андижон"ни ким мураббий сифатида бошлаб тушиши маълум

Iskandarov Abdulaziz
29 ноя 2025
Водий жамоаларида мавсум поёнига етмасданоқ ўзгаришлар бошланди.

Мавсумни Александр Хомяков қўл остида бошлаган "Андижон" чемпионат ўртасида Максим Шацкихга ишонч билдирди. Шацкихдан сўнг эса жамоани вақтинча Акмал Шораҳмедов бошқарди. Эндиликда "бургутлар" Суперлигани Ориф Маматказин ва Элёр Раҳматуллаев жуфтлигида тугатиб қўяди. Эртага "Бунёдкор" билан бўладиган охирги турда ушбу икки мутахассис жамоани майдонга мураббий сифатида бошлаб тушади. 

Маълумот учун, Ориф, Маматказин андижонликлар учун бегона эмас. Мутахассис аввал ҳам турли йилларда жамоани бошқарган, айни пайтда клубнинг U-19 жамоасида фаолият олиб бормоқда. Элёр Раҳматуллаев эса мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia