“Бунёдкор-2000” халқаро турнирга йўл олди

Aslanov Jasurbek
21 янв 2015
“Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган футболчилари халқаро мусобақада иштирок этиш учун Хитойнинг Чэнду шаҳрига йўл олишди.
Хитойдаги мусобақада жами 6та клуб иштирок этади. 15 ёшга тўлаётган тарбияланувчиларимиз Хитой U-15, Жанубий Корея U-15, Шимолий Корея U-15 ва яна маҳаллий икки клуб билан бош соврин учун курашга киришади.
Мусобақа тақвими ҳақида қўшимча маълумот бериб ўтамиз.

Отабек Ғуломхўжаев ва унинг шогирдларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com