“Бунёдкор-2000” иккинчи ўйинда мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
29 янв 2015
Хитойнинг Чэнду шаҳрида U-15 ёш тоифасидаги футболчилардан иборат жамоалар ўртасида халқаро турнир ўтказилаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Мусобақада мезбонлар “Сунгдо” (Хитой), “Кионгидо” (Жанубий Корея), “Юсонён” (Шимолий Корея) ва “Бунёдкор” (Ўзбекистон) жамоалари иштирок этишмоқда.

1-тур доирасида хитойликларни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “Бунёдкор-2000” аъзолари иккинчи тур учрашувида Шимолий Кореянинг “Юсонён” клубига ана шу ҳисобда имкониятни бой беришди. Жамоамизнинг ягона голи Расул Юлдашев ҳисобига ёзилди.

Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари бугун 3-тур учрашувини Жанубий Кореянинг “Кионгидо” жамоасига қарши ўтказишади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com