UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50«Динамо» йиғинни бошлади   0 14:40Роналдиньо "Арсенал" футболчисини Роналдо билан таққослади  1 14:27Эрматов ва унинг жамоасининг реформасига вақт керак, фақат...  33 14:16"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда  3 14:07Баскетбол афсоналаридан бири Коби Брайант ўлими тафсилотлари: нималар бўлди?  1 13:50Жаҳоннинг энг қиммат марказий ҳимоячилари (Топ-10)  10 13:25"Тоттенхэм" Голландия терма жамоаси ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  2 13:00Сигурдарсондан сўнг "Ростов"нинг яна бир ҳужумчиси жамоани тарк этадиган бўлди  9 12:49Championat.asia ўқувчилари Ўзбекистон U-23 сафидаги энг яхши футболчини аниқлашди  53 12:33Карикатура: Кристиан Эриксен "Интер"га ўтмоқда  3 12:20Гвардиолани қийин ахволда қутқарган ва УЕФА мураббийлик курсларида таҳсил олаётган 19 ёшли Эрик Гарсия ҳақида  5 12:07Бен-Арфа ўзига Ла Лигадан клуб топди  8 11:43МЮ Бруно Фернандешга 46 млн фунт таклиф қилди, "Спортинг" эса...  10 11:37Ислом Исмоилов: “Турон”га Суперлигадан футболчилар таклиф этилади”  3 11:26Olamsport: Коби Брайант ҳалок бўлди, теннисчимиз Россиядаги мусобақа ғолиби ва бошқа хабарлар  0

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми? Янгиликлар

Буни ўқиш шарт. Баҳрайн "Янги Моуринью"ни топди-ми?

2019 йилги Осиё Кубогида Баҳрайн терма жамоаси 1/8 финалда қўшимча таймларда Жанубий Кореяга мағлуб бўлиб мусобақа билан хайрлашган эди.

Шундан кейин Баҳрайн футбол ассоциацияси чехиялик Мирослав Соукупга жавоб берган ҳамда унинг ўрнига бошқа мураббий излашни бошлаганди.

Шу йилнинг март ойида деярли ҳеч ким танимайдиган португалиялик Элио Соуза Баҳрайн бош мураббийи этиб тайинланди. Футболчилик фаолиятини фақат "Витория Сетубал" клубида ўтказган ярим ҳимоячи 2005 йил 36 ёшида ўзининг қадрдон клубига бош мураббий бўлганди. 2006 йилда Соуза бошчилигидаги "Витория Сетубал" Португалия Кубоги финалига қадар етиб борди ва "Бенфика"га ютқазиб қўйди. 2007 йилда унинг "Витория"даги фаолияти якунига етди ва қуйи дивизионда иштирок этувчи "Ковилья" клуби унинг янги иш жойига айланди. Бу ерда бир мавсум ишлаган мураббийга Португалия ўсмирлар терма жамоасини ишониб топширишди.



2010-2019 йиллар оралиғида у Португалиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ишлади. 2016 йилда U-17, 2018 йилда U-19 Европа чемпионатларида Португалияни чемпионликка олиб келди.

Кейин эса юқорида ёзганимиздек Соуза 2019 йилнинг март ойида Баҳрайн терма жамоасини қабул қилиб олди ва ҳаммаси бошланди...




Дастлаб август ойида Ироқда ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида Баҳрайн ўз тарихида илк бор чемпионга айланди. Чемпионлик йўлида хатто мезбон Ироқ ҳам таслим этилди.

Октябрь ойида Баҳрайн ЖЧ-2022 саралаши доирасида Эрон терма жамоасини мағлуб этди ва Эроннинг Жаҳон чемпионати саралашларидаги 23 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Айни пайтда Баҳрайн ўз саралаш гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб туриди. Ироқ 11 очко билан пешқадам ва Эрон ҳисобида 6 очко мавжуд.

Кеча, 8 декабрь куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида 1970 йилда ташкил этилган, ҳисоб бўйича 24-Форс Кўрфази кубоги ўз ниҳоясига етди. Финалда Баҳрайн Саудия Арабистонини 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўз тарихида илк бор ушбу мусобақада чемпионга айланди! Форс Кўрфази ташкил этилганидан буён барча 23та мусобақада иштирок этган Баҳрайннинг энг максимал натижаси кумуш медаль эди. Умуман олганда Форс Кўрфази кубогида иштирок этадиган 8та мамлакатдан фақат иккитаси Баҳрайн ва Яман бу мусобақада чемпион бўлмаган эди. Элио Соуза билан бирга баҳрайнликлар деярли 50 йил кутишган ғалабани қўлга киритишди.



Элио Соуза 1969 йил Португалиянинг Сетубал шаҳрида таваллуд топган. Бугунги кунда "Тоттенхэм"да ишлаётган Жозе Моуринью ҳам айнан шу ерда туғилганини кўпчилик билса керак. Балки Соуза Баҳрайн учун "Янги Моуринью"га айланар, балки айланиб бўлгандир...

 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +32   

Фикрлар

+8   
09 дек 10:42:21
Abdullo Eshbekov
Бу мураббий хам аввал химояни уйлаган. Бахрайнга гол уриш жуда кийин булибди
+7   
09 дек 10:27:23
Isroiljon Qosimov
НИМАГА БИЗГА ШУНАҚАМУРАББИЙЛАР ИЗЛАНМАЙДИ. КЕЧА БАХРАЙННИ ЎЙИНИНИ КЎРДИМ. ЎЗГАРИШ ЖУДА КАТТА. ЖАМОА АВВАЛО ЖИСМОНАН КУЧАЙГАН. ТАКТИК ЖИХАТДАН ХАМ ЎСГАН. АЙНИҚСА, ХИМОЯ ЧИЗИҒИ ЖУДА ЗЎР ЎЙНАДИ. ҚИСҚА ВАҚТДА ЖАМОАВИЙ ЎЙИН ЯХШИ ШАКЛЛАНИБДИ.
+4   
09 дек 10:24:55
man utd andijon
joze kabi omadli murabbiy ekan omadini bersin !!!
portugaliyadan o'zi yaxwi murabbiylar chiqadi.
+3   
09 дек 11:15:58
Navbahor Manchester Yunayted Oʻzbekiston
Mourinyo boʻlish ham oson boʻlib qolibdimi
+3   
09 дек 11:00:14
АЛИБАБА
Бахрайн жисмоний жихатдан ютиб кетти қойил. Худди Саудия бизни ютгани каби. Витаминизацияни тўғри йўлга қўймасак тактика бир тийин.
+3   
09 дек 10:29:09
БЕК@
Бахрайн яна қайтмоқда! Бизчи?
+3   
09 дек 10:28:33
ASA.Futboll
МАНА БИЗГА ҚАНДАЙ МУТАХАССИС КЕРАК. АБРАМОВ ХАМ УЗИМИЗНИ ҚОЗОНДА ҚАЙНАГАН БАРИБИР. МУХИМ УЙИНЛАРДА ТАВАККАЛЧИЛИГИ УТМАЙ ҚОЛИШИ ҲАМ МУМКИН.....
+2   
09 дек 11:43:32
ishonch
Биз ва футболчиларимиз Куперни мураббийлигидан қониқмадик. Куперга озгина ишонч билдирганимизда балким натижа бошқача бўлиши мумкин эди.
+2   
09 дек 10:38:59
smiletea
Сайтдагиларни 99% Абрамовни талаб килдиларинг, Бизда Абрамов бор, хужумкор уйнатади, хужумкор уйнаб ютказсак хам майли дедиларинг. Энди кутамиз, Абрамовни натижасини.
+2   
09 дек 10:27:45
Makhmood
Qoyil. Biznikilar ham manashunday iqtidorlarni qachon topar ekan. Yani taniqli bolmagan ozini korsatishni istaydigan. Kuperga oxshab oylik uchun emas
+2   
09 дек 10:24:35
BOTlR
Мана мураббийни каердан топиш керак, УФАдага куёнкаллалар айланиб Куперни олиб келди
+1   
09 дек 13:12:11
Umirqulov
Men Abramovni yomon demiman yaxshi murabbiy lekin kuperdan oldin bizda variantlar ichida Slaven Bilich degani bor edi shu insonni juda hohlagandi mtj ga kelishini chunki 2014 yilgi jch ochilish uyiniga xorvatlarni zur tayyorlagandi umuman hujum qilishnu ham himoyani ham uz vaqtida joyiga quya oladigan biz bop murabbiy edi
+1   
09 дек 12:58:51
M U F C
Keyengi bosqichga chiqsak Baxrayin bilan tushsak zor bolardi. Mavrinio bilan Gvardiola uslublari toqnashuvi bolarmidi
   
11 дек 01:14:41
DJASU_R
Isroiljon Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шунақа дейсизку, нахотки, 30млн.дан ортиқ ахолимиз ичидан 23та пичоққа соп бўладигани топилмаса. Бахрайн ахолиси нари борса 5млн.бўлса керак. Излаган имкон топади. Гапирсак гап кўп.
Pichoqqa sop bo'ladiganlar ko'p, lekin ular futbolchi emas, biri maktabda o'qituvchi, biri taksist, biri bozorda tadbirkorlik qiladi, yana biri chet ellerda o'z rizqini izlab yuribdi. Izlagan bilan topolmaysiz baribir...
   
10 дек 08:07:36
Isroiljon Qosimov
DJASU_R фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi murabbiy topilgani bilan, futbolchilar o'sha o'shaku?! Cho'pon almashgani bilan qo'ylar qo'yligicha qolaveradi, qo'chqorga aylanib qolmaydi axir!
Шунақа дейсизку, нахотки, 30млн.дан ортиқ ахолимиз ичидан 23та пичоққа соп бўладигани топилмаса. Бахрайн ахолиси нари борса 5млн.бўлса керак. Излаган имкон топади. Гапирсак гап кўп.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг