UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  0 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  0 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  3 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  1 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  11 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  11 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  10 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  5

Буни ўқинг! "Zlatanera" Янгиликлар

Буни ўқинг! "Zlatanera"

"Zlatanera" – швед тили луғатида 2012 йил охиридан бошлаб шундай феъл пайдо бўлди.

Златан Ибрагимович шарафига айтилган бу сўз “майдон ва унинг ташқарисида доминантлик қилиш, куч  ишлатиш” сингари маъноларни ифодалаш учун ишлатилади.

Катта футболда тўқсонинчи йиллар охирида дебют қилган Ибра хайрлашув ўйинини ўтказиш ҳақида ўйламаяпти. Футболга ўзи билан бирга кириб келган тенгдошлари аллақачон иссиққина уйида пенция кутиб ўтирган бир пайтда А Сериядек қийин чемпионатда голлар уришдан чарчамаяпти. Швед дунёда энг машҳур уч футболчидан бири эканлиги шубҳасиз. Шу туфайли унинг фаолияти ҳақидаги айтилавериб увадаси чиқиб кетган гаплар, сизга ёд бўлишга улгурган статистикаларга тўхталиш фикридан йироқман. Бугун унинг шахси ҳақида суҳбат қурамиз.

Мен Златанни ёмон кўраман!

Ҳар қанча буюк спортчи бўлмасин, Ибрани инсон сифатида ёқтирадиганлар жуда кам. Баландпарвоз баёнотлар, охири йўқ мақтанчоқлик, манманлик, ўзидан бўлак ҳеч кимни тан олмайдиган эго, худбинлик, ҳадсизлик... Гўё дуёндаги иллатларнинг барчаси бир жисмга ўрнашган-у бизга Златан қиёфасида намоён бўлади. Шундай! Аммо...

Мен Златанни ҳурмат қиламан!

Ҳа, инсон сифатида уни ёқтирмаслигим мумкин, лекин ҳурмат қилишга мажбурман. Мен билган, кузатган кишилар орасида фақат Златан ўзи бўлиб яшайди. Ҳеч кимга тақлид қилмайди, сайловлар арафасида оммага яхши кўриниш илинжида рол ўйнамайди, иккиюзламачилик қилмайди. Унинг аксар одамлардан фарқи шундаки, Златан – Златан бўлиб яшашдан қўрқмайди, бошқача яшашни билмайди.

Ўйлаб кўрганмисиз, бу дунёда ҳеч кимса йўқки, тамомила оқ ё қора бўлса... Тупроқдан яралдик, ҳеч биримиз хатолардан кафолатланмаганмиз. Лекин имкон борича уларни яширишга, билдирмасликка уринамиз. Баъзан ўзимизга қизиғи бўлмаган мавзуда бировлар билан соатлаб гаплашишга мажбур бўламиз. Златан ундай эмас. Шу туфайли ҳам мен ёки сизнинг эмас, унинг шарафига янги атама пайдо бўлади...

Юқоридаги гапларни нега ёздим? Албатта, Ибаргимовичга бўлган муҳаббат ёки нафратим туфайли эмас. “Championat.asia” учун анчадан бери ёзиб келаман, лекин фақат охирги 1 ойни сайт офисида ўтказдим. Футбол ичидаги кишилар билан кўришдим, фикр алмашдим ва ўзимча хулоса чиқардим:  ўзбек футболининг, умуман жамиятнинг энг асосий муаммоси Златанларнинг йўқлиги (ёки камлиги). Аксар одамлар 1 пайтнинг ўзида 2 та ҳаётни яшайди, аслидек кўринишдан қўрқади, ўзидан қўрқади. Улар ўзгариш учун ўзида жасорат топмас экан, ҳақиқат бир чеккада йиғлаб тураверади...

Қадрли мухлис, дунёни ўзгартиришдан олдин ўйлаб кўринг: сиз қайси тоифага кирасиз?

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика