Бундеслига. Левандовски легионер тўпурарлар орасида 3-ўринга чиқиб олди

Narzulla Saydullayev
13 дек 2015
«Бавария» Германия чемпионати 16-турида «Ингольштадт»ни мағлуб этди (2:0).

Учрашувдаги ҳисобни очган Роберт Левандовски бундеслигада ўзининг 106-голини урди. Польшалик ҳужумчи Стефан Шапиюза ва Аилтонга етиб олди. У бундеслигада гол уриш бўйича легионерлар орасида учинчи ўринга чиқиб олди.

Бу борада мутлоқ рекордчи «Вердер» ҳужумчиси Клаудио Писарро ҳисобланади. Чилилик ҳужумчи Германия чемпионатида 177та гол урган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe