UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  4 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  9 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  6 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа? Янгиликлар

Бундеслига фикридан қайтди: АҚШ ва Осиёдан инвестиция – аммо 50+1 қоидасини бузмасдан. Қандай режа?

Клубларнинг мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда, кўпроқ пул ишлашмоқчи.

Германияда АҚШ ва Осиёдан инвестиция жалб қилишга рухсат беришмоқчи. DFL (Германияда футбол лигаларини бошқарувчи орган) ҳали ташкил этилмаган ва 25-30 йил давомида хорижий инвесторларга телеҳуқуқларни сота оладиган лицензион компанияларнинг 12-15% акциялари учун инвесторлар изламоқда.


Қанча пул жалб қилишни хоҳлашмоқда?



DFL АҚШ ёки Осиё мамлакатларидан 2,5дан 3 миллиард еврогача пул олишни ва уларни биринчи ва иккинчи Бундеслиганинг 36 клуби ўртасида тақсимламоқчи. Kicker'нинг маълумотларига кўра, бу пулнинг сезиларли қисми клуб инфраструктураси, бошқалари эса футбол марказлари, стадионлар ва спорт соҳасидаги юқори технологияларга йўналтирилади. Клубларнинг 20 йил давомида пул олиши тахмин қилинмоқда.

Bild аллақачон эҳтимолий етти инвестор билан музокаралар ўтказилаётгани ҳақида ёзди. Барча сармоялар телевизион ҳуқуқлар билан чекланади, шунингдек бу биринчи ва иккинчи Бундеслигаларнинг ҳиссаларини ўз ичига олмайди. Бундан ташқари, инвесторлар клубларга ҳам, ўйинлар тақвимига ҳам таъсир кўрсата олмайди.

Концепция Ян-Кристиан Дризен ("Бавария"), Рюдигер Фрич ("Дармштадт") ва DFL бошқарув кенгаши аъзолари бўлмиш Аксель Хеллманн ("Айнтрахт") ва Оливер Леки ("Фрайбург") қўл остида ишлаб чиқилди.

DFL'нинг ғояси клубларда мустақилликни қолдириш ва 50+1 қоидасини сақлаб қолиш, шу билан бирга лига ва клубларни молиявий жиҳатдан кучлироқ қилиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш.


Эслатиб ўтинг, 50+1 қандай қоида?


У клубларга акцияларнинг назорат пакетларини ташқи инвесторларга беришни таъқиқлайди. Бунда фақат клубга 20+ йил давомида пул киритганлар истиснодир. Жамоа кийим алмаштириш хонасига газли ичимлик етказиб берадиган эмас, ҳақиқатдан молиявий жиҳатдан сезиларли таъсир кўрсатадиганлар қабул қилинади.



Масалан, "Байер" ва "Вольфсбург" каби мисоллар борки, улар шунчаки "Байер" кимё-фармацевтика корпорацияси ва "Фольксваген" автомобил консернисиз мавжуд бўлмаган бўларди. XXI асрда уларга "Хоффенхайм" ва "РБ Лейпциг" қўшилди.


Бир ярим йил олдин Англияда ҳам 50+1 қоидасини жорий қилишмоқчи эди, аммо петиция ривожланмай қолди


Суперлига ҳақидаги миш-мишлардан сўнг англиялик мухлислар 50+1 ғоясидан илҳомланган ҳолда, ҳукумат сайтига петиция билан чиқишди: улар профессионал клублар акцияларининг назорат пакети мухлисларга бериладиган қонун талаб қилишди.

Петиция 100 мингдан ортиқ овоз тўплади – парламет уни кўриб чиқишга мажбур эди. Буюк Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон собиқ спорт вазири Трейси Крауч Англия футболини бошқариш лойиҳасини назорат қилиши, унинг вазифаларидан бири оператив бошқарувда мухлисларнинг ролини ошириш эканлигини айтганди.

Буюк Британия рақамли технологиялар, маданият, медиа ва спорт департаменти экспертлар жаҳон тажрибасини ўрганиши билан жавоб берди, аммо иш кейинчалик давом этмади.


Германияда қоида сабаб мунтазам равишда баҳлашишади


Немис клублари 50+1 қоидасини унчалик қабул қилишмайди. Масалан, "Бавария" собиқ президенти 2016 йилда шундай деганди: "Мен 50+1 бекор қилиниш тарафдориман. Халқаро футболда бундай қоида йўқ, немис клублари рақобатбардошликни йўқотмоқда.

Жамият "Бавария" бу қоиданинг бекор қилинишига қарши ва шу туфайли бошқа клублар биз учун хавфли бўлиши ҳақидаги фикрлар тўхташини истардим. Биз 25 фоиз акцияларни adidas, Allianz ва Audi'га ўтказдик ва нафақат миллий, балки халқаро даражада ҳам муваффақиятли қатнашяпмиз. Биз шундай давом этишни хоҳлаймиз".



Бу фикрни 2018 йил GQ билан интервьюда клуб вице-президенти Карл-Хайнц Румменигге такрорлади: "DFL'нинг немис клубларини ушбу қоидадан халос этишига умид қиламан".

"Бавария" бош директори Ханс-Йоахим Ватцке аксинча, 50+1ни қўллаб қувватлади: "Бу қоида билан муваффақият қозонишнинг имкони йўқ деб ҳисоблайдиганларнинг фикрига қўшилмайман. "Реал" ва "Бавария" 100% 50+1га тўғри келади, бу эса дунёдаги энг муваффақиятли клублардир".

Аммо, Ватцке 2018 йил BBC билан суҳбатда "АПЛнинг 18-20-ўриндаги жамоаларининг молиявий кўрсаткичлари "Боруссия"ники билан бир хил. Бу биз учун осонмас" деб қўшимча қилганди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика