Бундеслига. “Бавария” “Шальке”ни мағлуб этиб, ғалабали сериясини тўққизта ўйинга етказди

Бундеслиганинг 22-турида “Бавария” “Альянс Арена”да “Шальке-04” билан куч синашди.

Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Левандовски ҳисобни очди. Меҳмонлар 29-дақиқада Франко Ди Сантонинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Мюллер ўйинга якуний нуқтани қўйди -2:1.

Ушбу ғалабадан кейин “Бавария” энг яқин таъқибчисидан 18 очко илгарилаб кетган ҳолди Бундеслигада якка пешқадамлик қилмоқда.


Манба: championat.asia