Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди
23 сен 2017 01:37
Янгиликлар
Бундеслига, 6-тур. "Вольфсбург" 16 йиллик нохуш анъанага чек қўйди ёхуд тур сенсация билан бошланди
Карло Анчелотти бошчилигидаги "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"ни қабул қилди.
Биринчи бўлимда Роберт Левандовски ва Арьен Роббеннинг киритган голлари эвазига ҳисобда олдинда борган мюнхенликлар, иккинчи таймда ўз дарвозаларидан иккита гол ўтказиб юборишди.
Дастлаб Арнольднинг жарима зарбасидан киритган голи ҳисобни қисқартирган бўлса, ўйин тугашига оз вақт қолганда Дидави боши билан Ульрайх қўриқлаётган дарвозани ишғол этди.
Шу тариқа янги мураббий Мартин Шмидт билан "Вольфсбург" Мюнхендан бир очко билан қайтадиган бўлди.
Бунга қадар жамоа 2001 йилдан буён "Бавария" майдонини фақат мағлубият билан тарк этаётганди.
16 йиллик нохуш анъанага чек қўйган "бўрилар" турнинг сенсацион натижасини қайд этишди.
"Бавария" учун бу жорий мавсумдаги иккинчи йўқотиш бўлди.
Бунга қадар жамоа 3-турда "Хоффенхайм"га имкониятни бой берганди.
Мартин Шмидт ўтган йили "Майнц" билан ҳам Мюнхенда "Бавария"ни ранжитиб қайтишга эришганди.
- Тур превьюси: Бундеслига: "Бавария" кўзи қонга тўлган "бўрилар"нинг "ўлжаси"га айланадими?

Бундеслига, 6-тур. Турнир жадвали
Бавария – Вольфсбург 2:2 (2:0, 0:2)
«Альянц-Арена»
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Левандовски, 2:0 – 42 Роббен, 2:1 – 56 Арнольд, 2:2 – 83 Дидави.
Бавария – Ульрайх, Хуммельс, Боатенг, Рафинья, Роббен (Хамес, 85), Киммих, Руди, Видаль (Толиссо, 63), Рибери (Коман, 85), Мюллер, Левандовски.
Вольфсбург – Кастельс, Удуохай, Тиссеран, Иттер, Виллиам (Блашчиковски, 46), Арнольд, Камачо (Дидави, 73), Малли, Гилавоги, Верхаг, Ориги (Базур, 85).
Огоҳлантиришлар: Видаль (13), Тиссеран (18), Виллиам (25).

Турнинг қолган учрашувлари бугун ва эртага давом эттирилади.
23 сентябрь, шанба
"Лейпциг" - "Айнтрахт" (18:30)
"Хоффенхайм" - "Шальке" (18:30)
"Вердер" - "Фрайбург" (18:30)
"Майнц" - "Герта" (18:30)
"Штутгарт" - "Аугсбург" (18:30)
"Боруссия" Д - "Боруссия" М (21:30)
24 сентябрь, якшанба
"Ганновер" - "Кёльн" (18:30)
"Байер" - "Гамбург" (21:00)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар