"Бундай қарорларни кўргани кўзим йўқ". Эрик Кантона — "Манчестер Юнайтед"нинг янги стадион қуриши ҳақида
11 апр 15:46
Янгиликлар


"Бундай қарорларни кўргани кўзим йўқ". Эрик Кантона — "Манчестер Юнайтед"нинг янги стадион қуриши ҳақида
"Манчестер Юнайтед" афсонаси Эрик Кантона ўзининг собиқ клуби раҳбариятини жамоани йўқ қилганликда айблади ва "Юнайтед"нинг "Олд Траффорд"дан кўчиб кетишига қарши чиқди.
Март ойида клуб хўжайини Жим Рэтклифф "Олд Траффорд" ўрнига 2 миллиард фунт стерлинглик стадион қуриш режасини эълон қилди. "Қизил иблислар"нинг янги стадиони 100 000 дан ортиқ томошабинга мўлжалланган.
"Мен учун "Арсенал" "Хайбери"ни тарк этганидан кейин ўз руҳини йўқотди ва ишончим комилки, кўплаб мухлислар эски аренани соғинмоқда. "Ливерпул"нинг "Энфилд"дан бошқа стадионда ўйнашини тасаввур қила оласизми? Бундай бўлиши мумкин эмас. "Юнайтед" "Олд Траффорд"дан бошқа стадионда ўйнай олмади деб ўйламайман. Бундай қарорларни кўргани кўзим йўқ", – деди Кантона.
Манкунианликларнинг бўлажак стадионини меъмор Норман Фостер лойиҳалаштиради.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
Tupoy Murabbiy, gandon sardor, enasining amiday teshik varatar.