UZ

Сўнгги янгиликлар

17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  0 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  1 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  7 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  7 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  4 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  6 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  10 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  3

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди Янгиликлар

БУМ! Роналду YouTube'да канал очди ва рекорд қўйди

Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду YouTube видеосервисида канал очганини эълон қилди.

Эътиборлиси, у 1 миллион кишини платформада энг тез йиққан шахс сифатида тарихдан жой олди. Бу учун унга 1 соат етарли бўлди. Аввалги рекорд K-Pop қўшиқчиси Женни Кимга тегишли бўлиб, у ўзининг бир миллионинчи обуначисига эга бўлиш учун 7 соат вақт сарфлаган.

Роналдунинг канали июль ойида рўйхатдан ўтган, бироқ биринчи видео чоршанба куни чоп этилган.

"Кутишга барҳам берамиз! Ниҳоят, менинг YouTube каналим бор! Обуна бўлинг ва бу янги саёҳатда менга қўшилинг", – деб ёзди Криштиану ижтимоий тармоқларда.

Роналду беш карра “Олтин тўп" соҳиби, беш карра Чемпионлар Лигаси ғолиби саналади. Шунингдек, у Португалия терма жамоаси билан биргаликда Европа чемпионати (2016) ва Миллатлар Лигаси (2018/19) мусобақаларида зафар қучган.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика