Бугунги тадбир. Эрматов жамоаси Хиросима-1994 қаҳрамонларини мағлуб этди

Tolibjon Qosimov
31 май 2016
Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида катта футбол байрами ўтказилди.

2006 йилда таваллуд топган болалар ўртасидаги турнир финалидан сўнг майдонга Азамат Абдураимов бошчилигидаги Хиросима-1994 қаҳрамонлари ҳамда Равшан Эрматов жамоаси чиқиб келди. Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками жамоаси таркибида футбол ҳакамлари, журналистлар, шоу-бизнес вакиллари ва Маданият ва Спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедовлар тўп тепишди. Хиросима-94 қаҳрамонлари таркибида эса 1994 йилги чемпионлар, Маданият ва Спорт ишлари вазирининг Спорт ишлари бўйича биринчи ўринбосари Мурод Алиев, шоу-бизнес вакиллари ва сайтимиз раҳбари Нодирхўжа Юлдашевлар тўп тепишди.

Қизиқарли курашларга бой ўтган беллашув 4:4 ҳисобида ўз якунига етди. Жамоалар ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Унда Эрматов жамоаси 10:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан кейин энг яхшиларга махсус соврин ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўртоқлик учрашуви
31.05.2016

А.Абдураимов ж.си - Р.Эрматов ж.си 4:4 (пен. 5:10)



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia