Бугун "Қўқон-1912" ҳаворанг, “Навбаҳор” эса қизил либосларда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
10 июн 2018
Ҳозиргина Намангандаги “Марказий” стадионда Суперлига 15-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - “Қўқон-1912” жамоалари ўйинидан олдинги йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари, учрашув комиссари Л Қўчқоров ҳамда назоратчи  Н Лутфуллинлар иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.

Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Навбаҳор” жамоаси қизил рангли  формаларда майдонга тушади. Меҳмонлар “Қўқон-1912” футболчилари эса ҳаворанг формаларда майдонга тушадиган бўлишди. Дарвозабон эса қизил қора формада майдонга тушади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz