UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:52Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  1 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  0 20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  4 20:15БАА. "Бани Яс" - "Ал Наср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  2 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  4 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  1 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  2 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  9 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун Қатар кубоги финалида "Ал Жайиш" "Лаҳвия" билан ўйнайди

Бугун Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" клуби Қатар кубоги финалида "Лаҳвия"га қарши ўйнайди.

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар иштирок этишди. Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнади. Унда "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Лаҳвия" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашди. Бу баҳсда "Ал Жайиш" ғолиб бўлди - 3:2.

Бугун ярим финал ғолиблари Доха шаҳридаги "Жассим Бин Ҳамад" стадионида бош соврин учун майдонга тушишади. Эслатиб ўтамиз, Рашидов бу мавсумда "Ал Жайиш" билан бирга Қатар Юлдузлар лигасида кумуш медалларни қўлга киритганди. Бугунги ўйинда ҳам Рашидов ва унинг жамоасига ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.

Қатар кубоги. Финал
29 апрель 2016. Доха. "Жассим Бин Ҳамад" стадиони. 19:15 (Тошкентда 21:15)

"Лаҳвия" - "Ал Жайиш"

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика