

Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз бугун йиғин доирасида Иордания терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да "Amman International Stadium"да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз йиғин доирасидаги дастлабки ўйинда Малайзия устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабага эришганди.




