Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради

Khoja
18 ноя 2025
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ФИФА кунларида Хитойда бўлиб ўтаётган мусобақада иштирок этмоқда.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари бугун мусобақанинг учинчи турида Хитой Олимпия термасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув бизнинг вақт билан соат 16:30 да старт олади.

Бунга қадар U-23 терма жамоамиз Жанубий Корея ва Вьетнам Олимпия термаларига қарши баҳс олиб борганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia