Бугун «Насаф» «Шаржа»ни қабул қилса, ОКМК ва «Навбаҳор» Эронга сафар қилади

Nozimov Nig'monxo'ja
6 ноя 2023
Бугун ОЧЛнинг навбатдаги тур баҳсларига старт берилади.

 Қаршида «Насаф» гуруҳ етакчиси «Шаржа»ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00да старт олади.

«Навбаҳор» Эронда «Нассажи Мазандаран»га қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс ҳам соат 19:00да бошланади. 

Шунингдек, бугун Эронда яна бир ўзбек жамоаси ОКМК ҳам майдонга тушади. Олмалиқликлар «Сепахон» меҳмони бўлади. Учрашув соат 23:00да старт олади.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.asia