Бугун Марселда ПСЖ либосларида юриш мумкин эмас

Mirjalol Normatov
23 авг 2020
Марсель шаҳри амалдорлари ЕЧЛ финали ўтказиладиган кун ПСЖ либослари, клуб белгилари туширилган кийимларда юриш мумкин эмас.

"Марсель" - ПСЖнинг асосий рақиби ҳисобланади ва шу боисдан ўйин кунида шаҳарда тартибсизлик юзага келиши мумкин. "Le Parisien"нинг ёзишича, ПСЖ ҳамда "Лейпциг" жамоалари иштирокидаги учрашув вақтида Марсель шаҳрида катта жанжаллар юзага келган. ПСЖ либосидаги бир одам эса бошқа бир инсонга қилган тажовузи сабабли ҳибсга ҳам олинган.

Ушбу ҳолат иккинчи марта такрорланмаслигини истаган мамлакат ҳукумати ҳам Марсель шаҳри раҳбариятининг қарорини қўллаб-қувватлаган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal