UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Бугун "Локомотив" ўзбек футболи учун тарихий натижа қайд этиши мумкин Янгиликлар

Бугун "Локомотив" ўзбек футболи учун тарихий натижа қайд этиши мумкин

Теглар :  ОФК Локомотив
Агар "Локомотив" бугун Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини мағлуб этса, бу ўзбек клубларининг ОЧЛдаги 100-ғалабаси бўлади.

Бу ҳақда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг Телеграмдаги каналида маълум қилди.

Бугун "Локомотив" ва "Истиқлол" (Душанбе) жамоалари ўртасидаги ўйин билан ОФК Чемпионлар Лигаси Ўзбекистонга қайтади.

Бу ўйин миллий футболимиз учун тарихий вазиятга айланиши учун барча имкониятларга эга. "Локомотив"нинг ғалабаси (пенальтилар серияси эмас) 2002 йилдан сўнг ислоҳ қилинган мусобақадаги юбилейи бўлади. Бу Ўзбекистон клубларининг Чемпионлар Лигасидаги 100-ғалабаси бўлади.

Клубларнинг 99та ғалабага қўшган ҳиссалари қуйидагича:

43 - "Пахтакор"

27 - "Бунёдкор"

9 - "Нефтчи"

9 - "Локомотив"

8 - "Насаф"

2 - "Машъал"

1 - АГМК


Чемпионлар Лигасидаги илк ғалабани Ўзбекистон учун "Пахтакор" қўлга киритган, жамоа Иорданиянинг "Ал Веҳдат" клубини 3:0 ҳисобида таслим қилган.


Клубларимиз учун бошқа юбилей ғалабалар:

10 - "Пахтакор" - "Ал Талаба" 3-1 (2003)

20 - "Нефтчи" - "Ал Ахли" 3:0 (техник, 2005)

30 - "Пахтакор" - "Қувайт СК" 2:1 (2007)

40 - "Ал Ахли" - "Пахтакор" 1:2 (2009)

50 - "Ал Айн" - "Пахтакор" 0:1 (2010)

60 - "Ал Араби" - "Пахтакор" 0:1 (2012)

70 - "Ал Жаиш" - "Бунёдкор" 1:2 (2014)

80 - "Локомотив" - "Сепахон" 1:0 (2016)

90 - "Насаф" - "Ал Садд" 1:0 (2018)

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика