Бугун футболчиларимиз Осиё ўйинларидаги юришни бошлайдилар
22 сен 2023 08:18
Янгиликлар
Бугун футболчиларимиз Осиё ўйинларидаги юришни бошлайдилар
Ҳозирча мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилмаган бўлсада, бир неча спорт турларида мусобақалар бошланиб кетган.
Жумладан, бугун футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзолари мусобақадаги иштирокни бошлайдилар.
Аввалроқ футболчиларимиз гуруҳда Афғонистон, Гонконг ва Сурия вакиллари билан ўйнашлари ҳақида хабар қилинганди. Бироқ Афғонистон ва Сурия терма жамоаси мусобақада иштирок этмасликка қарор қилди. Якунда Ўзбекистон ва Гонконг терма жамоалари иккита ўйин орқали гуруҳдаги ғолибни аниқлаб олишлари маълум қилинди. Ушбу ўйинларнинг дастлабкиси бугун ўтказилади.
Осиё ўйинлари
Хитой, Ханчжоу
"SC Sports Centre Stadium"
"С" гуруҳи
Ўзбекистон U-23 - Гонконг U-23
Бошланиш вақти: 16:30
Ушбу терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўйин 25 сентябрь куни ўтказилади.
Осиё ўйинларида ўзбекистонлик бошқа спортчиларининг иштирокига оид маълумотларни Olamsport.com сайтида кузатиб боришингиз мумкин бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар