UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  9 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  13 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912" Янгиликлар

Бугун футбол. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган бешта учрашув бўлиб ўтади. Наманганда "Навбаҳор" Қўқоннинг "Қўқон-1912" клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 12 май
«Навбаҳор» (Наманган) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Д. Мухторов (Тошкент).
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Водий дербисида кимнинг қўли баланд келади? Ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган "Навбаҳор"ми ёки бўлмаса сафарда ютқазмай келаётган "Қўқон-1912"ми? Бугунги баҳс орқали шу каби саволларга жавоб олсак ажаб эмас. Иккала жамоа ҳам мавсумни яхши ўтказяпти. Айниқса, "Қўқон-1912"нинг бу йилги натижалари мақтовга лойиқ. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари яхши ўйин кўрсатган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда. Ўз навбатида "Навбаҳор"нинг ҳам ишлари чакки эмас. Бугун Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоа ўз мухлислари кўз ўнгида ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.

Факт: Ўз майдонида бугун олтинчи ўйинини ўтказадиган "Навбаҳор" аввалги беш учрашувнинг учтасида ғалаба қозонган. Мўминжонов шогирдлари уйда "Обод", "Машъал", "Шўртан"дан устун келиб, "Нефтчи" ва "Локомотив" билан дуранг ўйнашган. Тўплар нисбати 7-4. Жамоа ўз майдонида 11 очко тўплаган ва бу борада "Локомотив" ва "Насаф"дан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Факт: Бугун сафарда бешинчи ўйинида майдонга тушадиган "Қўқон-1912" аввалги тўртта баҳснинг иккитасида ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнаган. Қўқонликлар сафарда "Обод" ва "Машъал" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Нефтчи" ҳамда "Шўртан"ни мағлуб этиб қайтган. Тўплар нисбати 7-5.

Биласизми? "Қўқон-1912" қаторасига 8та ўйиндан бери мағлубиятга учрагани йўқ. Жамоа ҳисобида 5та ғалаба ва учта дуранг бор.



Биласизми? "Навбаҳор" охирги икки ўйинда ғалаба қозона олмади. Наманганликлар сафарда "Пахтакор"га имкониятни бой бериб, уйда "Локо" билан дуранг қайд этишди.

Биласизми? "Қўқон-1912" сафарда гол уриш бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида еттита гол бор. Қўқонликлар бу борада "Локомотив", "Насаф" каби кучли клублардан олдинда.

Факт: Наманганда "Қўқон-1912"га қарши кечган охирги учта учрашувнинг ҳаммасида "Навбаҳор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати 12-3.

14.05.2016
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 5:1

21.10.2015
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 2:1

11.06.2003
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" - 5:1


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика