Бугун футбол. "Локомотив" - "Қўқон-1912"

Mirjalol Normatov
11 май 2022
Бугун Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган учта учрашув бўлиб ўтади.

Тошкентда "Локомотив" Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоасини қабул қилади. "Локомотив" стадионида кечадиган баҳс соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида "Локомотив" 9 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати 7-9. "Қўқон-1912" эса 6 очко жамғарган ҳолда 12-ўринда келмоқда. Қўқонликларда тўплар нисбати 2-8. 

Охирги иккита учрашувни ғалаба билан якунлаган "Локомотив" навбатдаги беллашувга ҳам жиддий ҳозирлик кўрди. "Темирйўлчилар" ўтган тур сафарда "Нефтчи"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтишди. Ундан олдинги турда "Локо" ўз майдонида "Сурхон"дан 2:0 ҳисобида устун келганди. 

"Қўқон-1912" эса охирги уч турни мағлубият билан якунлади. Бахтиёр Ашурматов шогирдлари уйда "Металлург"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг қаторасига АГМК, "Насаф" ва "Сурхон" билан кечган баҳсларда имкониятни бой беришди. Ва эътиборлиси, жамоа шу учала ўйинда тўп кирита олмади.

11 май, чоршанба.  

19:00. ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Тўрабек Суюнов

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia