UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Астон Вилла" – "Арсенал". Таркиблар маълум  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  22 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8

Бугун 19:00. Ўзбекистон - Ироқ Янгиликлар

Бугун 19:00. Ўзбекистон - Ироқ

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Бугунги баҳс Дубай шаҳридаги "Sevens" стадионида ўтказилади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан соат 19:00да бошланади.

Учрашувни ҳимоячи Ҳожиакбар Алижонов дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Сабаби ФИФА кунларида ўтказиладиган расмий ўртоқлик ўйинларида олинган қизил карточкалар кейинги ўйинга таъсир қилади.


Ироқ терма жамоаси 11та ўйиндан буён (пенальтилар серияси ҳисобга олинмаганда) ҳеч қайси рақибга ютқазмай келмоқда. Сўнгги бор ироқликлар 2019 йил 14 август санасида Баҳрайнга қарши ўтган баҳсда ютқазиб қўйишганди.

Баҳрайн - 1:1
Ўзбекистон - 0:0
Гонконг - 2:0
Камбоджа - 4:0
Эрон - 2:1
Баҳрайн - 0:0
Қатар - 2:1
БАА - 2:0
Яман - 0:0
Баҳрайн - 2:2 (пен: 3:5)
Иордания - 0:0

Ироқ терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида "C" гуруҳида иштирок этмоқда. 5та ўйинда 3та ғалаба ва 2та дуранг қайд этган жамоа 11 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларда 9 очко билан Баҳрайн, 6 очко билан Эрон бормоқда. Гонконгда 5, Камбоджада 1 очко бор.



Словениялик Сречко Катанец бошчилигидаги Ироқ терма жамоаси 12 ноябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Иордания билан ўйинни қуйидаги футболчилар асосий таркибда бошлашганди:

Жалол Ҳассан, Ҳассан Раед, Али Фаёз, Саад Нотиқ, Алаа Мҳави, Амжад Аттван, Муҳаммад Мезҳер, Башар Ресан, Ҳумам Тариқ, Иброҳим Байеш, Моҳанад Али.
Захира: Муҳаммад Ҳамид, Фаҳад Толиб, Мустафо Муҳаммад, Маитҳам Жаббор, Али Аднан, Муҳаммад Қосим Мажид, Мазин Файйад, Аймен Ҳуссайин.

Ироқ терма жамоаси сафида Дубайдаги йиғинда қатнашаётган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:

Жалол Ҳассан ("Ал Завра")
Муҳаммад Ҳамид ("Ал Шорта")
Фаҳад Толиб ("Ал Қува Ал Жавия")

Ҳимоячилар:
Али Аднан ("Ванкувер Вайтпакс", Канада)
Алаа Мҳави ("Ал Шорта")
Али Фаёз ("Ал Шорта")
Саад Нотиқ ("Ал Шорта")
Мустафо Муҳаммад ("Ал Завра")
Маитҳам Жаббор ("Ал Қува Ал Жавия")
Ҳассан Раед ("Ал Қува Ал Жавия")

Ярим ҳимоячилар:
Ҳумам Тариқ ("Исмоили", Миср)
Амжад Аттван ("Ал Шорта")
Башар Ресан ("Персеполис", Эрон)
Иброҳим Байеш ("Ал Қува Ал Жавия")
Мазин Файйад ("Ал Шорта")
Муҳаммад Қосим Мажид ("Ал Шорта")
Муҳаммад Ризо Жалил ("Ал Завра")
Муҳаммад Мезҳер ("Ал Шорта")

Ҳужумчилар:
Аймен Ҳуссайин ("Ал Қува Ал Жавия")
Моҳанад Али ("Ал Сайлия", Қатар)

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика