Буффоннинг ўғли Филиппо Инзаги жамоасида дебют қилди

Sherzod Nurmatov
10 мар 2025
Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг ўғли, вингер Луи Буффон профессионал даражадаги илк учрашувини ўтказди.

"Пиза"нинг 17 ёшли футболчиси B Серияннг 29-туридан ўрин олган "Специя"га қарши сафар ўйинининг (2:3) 84-дақиқасида захирадан майдонга тушди. 

Қизиғи шундаки, "Пиза"ни Жанлуижи Буффоннинг дўсти Филиппо Инзаги бошқаради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport