Буффоннинг агенти мижози “Спартак”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Eldor Akmurzayev
20 дек 2021
“Парма” дарвозабони Жанлуижи Буффоннинг агенти Сильвано Мартина италиялик кипернинг РПЛга йўл олиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ, “Seria B News” 43 ёшли Буффон “Спартак” устози Паоло Ванолининг таклифига кўра, Москва клубига ўтиши тўғрисида хабар берганди.

“Буффон – ўз амплуасида энг яхшиси. Тўғри, “Парма”нинг ишлари жойида эмас, аммо ростини айтсам, Жанлуижи у ерда бахтли. “Парма”дан кетиб, Россияга йўл олиши мумкинлигини эса биринчи марта эшитяпман. Ўйлашимча, “Спартак”да яхши дарвозабонлар етарлича”, дейди агент.

Буффон жорий мавсум B Серияда 18 ўйинда қатнашиб, 20 та гол ўтказди ва 6 учрашувда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru