

Чемпионлар лигаси доирасида “Ювентус” “Қироллик клуби”га қарши майдонга тушди. Ўз майдонларида ўйнаган Антонио Конте шогирдлари, иккита тўп киритишга ва бир очкони қўлга киритишга эришдилар.
“Касильяс эса ушбу ўйин натижасига катта таъсир кўрсатди. У ажойиб ўйин намойиш этди ва уч маротаба дарвозасини голдан қутқариб қолди. “Реал”нинг ҳужум чизиғига келадиган бўлсак, бу борада жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз эса кейинги ўйинлар ҳақида бош қотириб, курашни давом эттиришимиз керак”, - дейди Буффон.



