

"Исроил терма жамоаси билан ўйин осон бўлмайди. Улар биз учун ноқулай рақиб. Умуман олганда саралаш баҳсларида бизга ҳеч қайси ўйин енгил кечмайди. Шунинг учун ҳар бир ўйинга максимал ҳолатда тайёр бўлишимиз керак", дейди "Ювентус" посбони.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси "G" гуруҳида Албания, Македония, Исроил, Испания ва Лихтенштейн терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


