Буффон: "Агарда ЕЧЛни ютиш истаги бўлмаганида фаолиятимни аллақачон тугатардим"
26 апр 2016 01:59
Янгиликлар
Буффон: "Агарда ЕЧЛни ютиш истаги бўлмаганида фаолиятимни аллақачон тугатардим"
"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон Италия чемпионлигини қўлга киритганидан кейинги ҳиссиётларини яшириб ўтирмади ва ЕЧЛда ҳам зафар қучмоқчилигини билдирди.
"Бу жуда чиройли скудетто бўлди. Кетма-кет беш йилдан буён қўлга киритилган чемпионликнинг дастлабкиси кутилмаганлиги билан ширин бўлганди. Бу сафаргиси эса ўта қийинчилик билан қўлга киритилгани туфайли янада ёқимли. Бу катта ғалабамизни яқинда жароҳат олган Маркизиога бағишлаймиз. ТУрнир жадвалида 15-поғонада борганимизда ҳам "камбэк" ҳақида ўйлар йўқ эмасди. Биз руҳий томонлама ва техник тарафлама жуда юқори сифатимизни намойиш эта олдик. Бу каби сифатлар билан ҳамма ҳам мақтана олмайди. ЕЧЛ? Ўйлашимча, ҳали яна 2-3 йил футбол ўйнайман. Агарда ЕЧЛда ғолиб бўлиш истаги бўлмаганида, мен аллақачон фаолиятимни тугатардим", - дейди Буффон.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар