UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  2 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  3 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими? Янгиликлар

Бу йил Лига кубоги ўтказиладими?

2019 йил ташкил қилинган Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтган мавсум пандемия сабаб бекор қилинган эди.

Режага кўра мазкур мусобақада қўшни мамлакат жамоалари ҳам иштирок этиши кўзда тутилганди. Бироқ, юзага келган пандемик вазият, тиғиз тақвим туфайли турнир бўлмади. Биз ушбу масалага яна қайтдик ва ЎзПФЛ вакилига юзландик. Лига кубоги ўтказиш ташкилотнинг режасидан ўрин олганми?

"Ўзбекистон Лига кубоги мусобақаси ўтказиш режаларимиздан ўрин олган, албатта. Аслида, бу турнир нафақат Ўзбекистон, балки Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон жамоалари ҳам иштирок этадиган қизиқарли форматда ўтиши кўзда тутилган эди. Бироқ ўтган йили пандемия туфайли режаларимиз ўзгариб кетди. Лекин вазият ўз изига тушгач, албатта ўша режаларимизни амалга оширамиз. Лига кубогининг бу йил ўтиш ёки ўтмаслиги эпидемиологик шароит ҳамда у келтириб чиқариши мумкин бўлган муаммолар ўрганилганидан кейингина алоҳида ҳал этилади. Агар барчаси ўз изига тушса, йилнинг иккинчи ярмида мазкур мусобақани ўтказишимиз мумкин",- дейди ЎзПФЛ вакили Зоҳир Акрамхонов

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Лига кубоги ҳозирга қадар бир маротаба 2019 йил ўтказилган ва унда "Пахтакор" финалда АГМКни йирик 6:2 ҳисобида мағлуб этган ҳолда бош совринга эга чиққанди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика